Россия армияси Кривой Рог шаҳридаги меҳмонхонага ракета ҳужуми уюштирди

5 март куни Россия армияси Украинадаги Кривой Рог шаҳрида жойлашган беш қаватли меҳмонхонага ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди. 

Украина расмийларига кўра, ҳужум натижасида камида икки киши ҳалок бўлди, 29 киши жароҳат олди. Жабрланувчиларнинг 20 нафари оғир аҳволда.  

Маҳаллий расмийлар ва Фавқулодда вазиятлар хизмати вакиллари томонидан қутқарув ишлари олиб борилди. Вайроналар остида 14 киши қутқарилди.  

Кривой Рог шаҳрида сўнгги ойларда бир неча бор ракета ва дрон ҳужумлари содир бўлган. Ушбу шаҳар Украина президенти Владимир Зеленскийнинг туғилган жойи ҳисобланади.

Жаҳон