Энди давлат ишига киришда паспорт, меҳнат ва пенсия дафтарчаси талаб қилинмайди
Ўзбекистонда давлат ташкилотларига ишга киришда паспорт, меҳнат дафтарчаси ва пенсия дафтарчаси топшириш шарт эмас. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Барча зарур маълумотлар давлат органлари томонидан электрон тизим орқали олинади. Бу Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришларда белгиланган.
Шунингдек, янги қонунга кўра:
— Меҳнат шартномалари электрон шаклда расмийлаштирилади;
— Ходимларнинг таътил ва ўртача иш ҳақи ҳисоблаш тартиби ўзгаради;
— Кечки ёки сиртқи таълимда ўқиш мумкин бўлган таълим муассасалари аниқ белгиланди;
— Ҳомиладор аёллар ва фарзандли ходимларни ишдан бўшатиш тақиқланади.
Бу ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни асосида амалга оширилмоқда. Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.