Ўзбекистонда метан заправкаларга газ етказиб бериш вақтинча чекланди

Ўзбекистонда 9−12 февраль кунлари автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) га газ етказиб беришда вақтинчалик чекловлар жорий этилди, дея «Ўзэнергоинспекция» хабар қилди.

Инспекция маълумотларига кўра, об-ҳаво кескин совиган даврларда газ узатиш тизимида босимни барқарор ушлаб туриш мақсадида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига газ устувор равишда етказиб берилмоқда. Газ қувурларидаги босим нормаллашгандан кейингина газ метан заправкалари ўртасида босқичма-босқич тўлиқ ҳажмда тақсимланади.

9−12 февраль кунлари республиканинг барча ҳудудларида ташқи ҳаво-ҳароратининг кескин совиб кетиши натижасида табиий газга эҳтиёж ортганлиги сабабли маҳаллий ҳокимликлар томонидан киритилган графикларга асосан АГТКШларга табиий газ етказиб бериш вақтинчалик қисқартирилган.

Ўзбекистон