Ўзбекистонда «метан заправкалар» фаолиятига яна чекловлар киритилди

Ўзбекистондаги метан заправкалари 8 январдан яна чекланган жадвал асосида ишлашни бошлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Хусусан, биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларини табиий газ билан барқарор таъминлаш бош вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.

Жадвалга кўра, 8-январдан бошлаб «метан заправкалар» соат 10:00 дан 16:00 га қадар фаолият юрита бошлайди.

Ушбу чекловнинг, асосий сабаби газ босими пасайган вақтларда биринчи навбатда аҳоли, жамоат транспортлари ҳамда ижтимоий соҳа обектларини табиий газ (ёқилғи) билан узлуксиз таъминлаш эканлиги билдирилди.

Бу зарурий чоралар вақтинчалик бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қилинди.

Ўзбекистон