Тошкент метросида 2024 йилда йўловчилар оқимини 57 фоизга ошди
Тошкент метрополитенида 2024 йилнинг январь—декабрь ойларида жами 270,3 млн нафар йўловчи ташилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 98,3 млн нафар йўловчига ёки 57,2 фоизга ўсган.
Ушбу кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича:
— 2020 йил — 38,8 млн нафар;
— 2021 йил — 101,8 млн нафар;
— 2022 йил — 136,7 млн нафар;
— 2023 йил — 172 млн нафар;
— 2024 йил — 270,3 млн нафар.