Тошкент метроси биринчи марта 1 млн йўловчига хизмат кўрсатди
Тошкент метрополитени 16 декабрь куни биринчи марта бир кунда 1 миллион йўловчига хизмат кўрсатди.
Метрополитен масъул ходимлари иштирокида «Метродан фойдаланган миллионинчи йўловчи»ни аниқлаш тадбири ўтказилди ва унда омадли йўловчи аниқланди. У пойтахтда яшовчи Козим Соҳибов бўлди. Унга «Чинор» бекати бошлиғи Абдураҳмон Абдуғаффоров эсдалик совғаси ва бир йил давомида Тошкент жамоат транспортидан (метро ва автобус) бепул фойдаланиш имконини берувчи транспорт картасини топширди.
Метрополитен матбуот хизматининг маълум қилишича, сўнгги вақтларда метро хизматига бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Ўтган ҳафтанинг сешанба-жума кунларида ўртача кунлик йўловчи оқими 985-995 мингни ташкил этган.