Россиялик депутат мигрантлар учун виза жорий қилишни талаб қилди

Россия Давлат Думаси депутати Михаил Матвеев мигрантлар учун виза жорий этишни талаб қилди. У Украина можароси контекстидаги очиқ чегараларни бемаънилик деб атади.

«Россия Украинадаги махсус ҳарбий операция вақтида мамлакатни мигрант-террорчилардан ҳимоя қилиш учун Марказий Осиё ва Кавказорти давлатлари билан виза режимини жорий қилиши керак. Душман разведка хизматлари кўпинча ушбу давлатлар фуқароларини террористик ҳаракатларга жалб қилади ва улардан чиқим сифатида фойдаланади», деди у.

Виза режимини жорий қилиш ва мигрантларни тўлиқ текшириш ёрдам бериши мумкин, деб ҳисобламоқда сиёсатчи. Ва уни «Марказий Осиё ва Кавказорти давлатларига нисбатан жорий қилиш керак, чунки Россияга мигрантларнинг асосий оқими айнан шу жойлардан келади».

Жаҳон