Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга жўнаб кетди

Чўлпонота шаҳрида олий даражада икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 30 июль куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Аввал хабар қилинганидек, Чўлпонота шаҳрида олий даражада икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади.

Шунингдек, Президентимиз Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашуви тадбирларида иштирок этади.

Ўзбекистон