Тошкентда 17 ёшли йигит икки пиёдани уриб кетди

2024 йил 7 ноябрь куни соат 13:00 ларда Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган автотураргоҳлардан бирида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

2008 йилда туғилган, вояга етмаган ҳайдовчи Mercedes-Benz автомобилини бошқариб кетаётган пайтида икки пиёдани – 2003 йилда туғилган Ж.С. ва 2006 йилда туғилган Ш.Е.ни уриб кетди.

Натижада жабрланувчилар шифохонага олиб борилди. Суд-тиббий экспертизага кўра, Ш.Е. енгил тан жароҳати олган, Ж.С. эса оғир жароҳатланган.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (транспорт воситаларини бошқариш қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ишлари якунига етказилиб, иш судга оширилиши кутилмоқда.

Тошкент