Россияда ўзбекистонлик мигрант 30 метр баландликдан тушиб кетди 

Россиянинг Ленинград вилоятида ўзбекистонлик муҳожир баландликдан тушиб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 25 январь куни Кингисепп тумани, Уст-Луга қишлоғида юз берган. Ўзбекистон фуқароси Краколе маҳалласидаги газни қайта ишлаш заводида металл конструкцияларни монтаж қилаётган бўлган. Оқибатда у 30 метр баландликдан тушиб кетган. 

Жабрланувчи касалхонасининг қабул бўлимига олиб кетилаётганда вафот этган. Ўзбекистон фуқароси 42 ёшда бўлган. Ҳозирда воқеа юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон