Ўзбекистонда илк бор мураккаб юрак жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Тошкент давлат тиббиёт университети қошидаги кўп тармоқли болалар поликлиникасида мураккаб юрак операцияси муваффақиятли ўтказилди.

Аниқланишича, «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендияси соҳиби, болалар кардиожарроҳи Бобур Тўраев 6 ёшли беморга юрак операциясини ўтказган. Жарроҳлик аралашуви шикастланган юрак клапанини устида амалша оширилган.

Юқори даражадаги техник жиҳозлар ва касбий тайёргарликни талаб қилувчи ушбу операция мамлакатимизда илк бор амалга оширилди, — дейилади хабарда.

Операциянинг муваффақиятли якунлангани мамлакатимиз тиббиётидаги ютуқлардан далолат бериши ва маҳаллий мутахассисларнинг билим даражаси ва амалий тажрибаси халқаро стандартларга жавоб беришини таcдиқлайди, деб таъкидланди.

Ўзбекистон