Покистонда муссон ёмғирлари оқибатида бир кунда 63 киши ҳалок бўлди

Панжоб вилоятида чоршанба тонгида бошланган муссон ёғингарчиликлари 24 соат ичида камида 63 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда манбаларга таяниб BBC хабар берди.

Маълумотларга кўра, қурбонларнинг аксарияти бино қулашлари натижасида, қолганлари эса чўкиш ва электр токи уриши оқибатида вафот этган. 290 дан ортиқ киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохоналарга ётқизилган.

Ёғингарчилик туфайли Равалпинди шаҳрида жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида оммавий дам олиш куни деб эълон қилиниб, дарё бўйида яшовчиларга эса эвакуация тавсия этилган.

Вилоят ҳокими фавқулодда ҳолат эълон қилиниб, барча давлат муассасалари шошилинч чоралар кўраётганини билдирди.

Расмийларга кўра, Панжобда айрим ҳудудларда 400 ммдан ортиқ ёғингарчилик қайд этилган, қутқарувчиларнинг қайиқларда одамларни эвакуация қилаётгани тасвирланган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Маълумот учун, июнь охирида бошланган муссон мавсуми давомида бутун мамлакат бўйлаб ҳалок бўлганлар сони 180 нафарга яқинлашган. Уларнинг ярмидан кўпи болалар бўлгани айтилмоқда.

Покистон расмийлари дам олиш кунлари давомида янги кучли ёғингарчилик ва сел хавфи борлигини огоҳлантирмоқда.

Жаҳон