Андижонда қалбаки ПЦР тест тайёрлаб сотаётган мактаб ўқувчилари қўлга олинди

Андижон вилоятида қалбаки таҳлил натижалари тайёрлаб, сотаётган мактаб ўқувчилари аниқланган. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси маълум қилди.

Фото: iiv.uz

Хабарга кўра, Хўжаобод туманидаги ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчилари М.У. ҳамда Н.М. «Дўстлик» чегара назорат пости яқинида тезкор тадбирга холис харидор сифатида жалб этилган 2 нафар фуқарога 110 000 сўмга ПЦР (covid-19 таҳлил маълумотномаси) қилиб берамиз, деб тадбир иштирокчиларидан фуқаролик паспортини олиб, 20 дақиқадан сўнг 2 дона COVID-19 таҳлил маълумотномасини олиб келиб бериб, 110 000 сўмни олган вақтида вилоят ИИБ ТХТБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ушланган.

Шунингдек, фуқаро М.У.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида 45 дона Андижон вилояти СЭОМ ғазна кирим ордери (Форма №КО) бланкаси, 30 дона Коронавирус (COVID-19) инфекциясига текширилган тест натижаси ҳақида маълумотнома бланкаси ҳамда 1 дона АСЕR ноутбук ва 1 дона ЕРСОN рангли принтерлар борлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар