Тошкентда 16 февраль воқеалари иштирокчиси 20 йилга қамалди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани судида судланувчи Ж.Ю. 1999 йил 16 февраль воқеаларида айбдор деб топилиб, 20 йилга қамалди.

Маълум қилинишича, 23 февраль куни жиноят ишлари бўйича Ж.Ю. (1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳрида 1999 йил 16 февралдаги воқеалар иштирокчиси)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилинган.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди судьяси Б.Бердиев раислигида кўриб чиқилган. Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Ж.Ю. Жиноят кодексининг

  • 155-моддаси (Терроризм);
  • 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш);
  • 161-моддаси (Қўпорувчилик);
  • 164-моддаси (Босқинчилик);
  • 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш);
  • 242-моддаси (Жиноий уюшма ташкил этиш)
  • ҳамда 244-2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Янгиликлар