Андижонда симёғочга урилган «Жигули» иккига бўлиниб кетди

Андижон вилояти Асака туманида 29 январь куни «Жигули» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, симёғочга урилди.

Маълум қилинишича, 23:30 атрофида Чек маҳалласи Фарғона кўчаси ҳудудидан ўтган Фарғона халқа йўлининг 167-километрида «ВАЗ-2101» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги симёғочга урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юзага келган.

Воқеа жойига бориб ўрганилганда автоҳалокат оқибатида автомашина ҳайдовчиси Фарғона вилоятида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро А.Б. оғир тан жароҳати олиб, ҳушсиз ҳолда шифохонага олиб борилгани маълум бўлди. Ҳозирда Асака тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар