Россияда ўзбекистонлик эркаклар ҳамюртини уриб ўлдирди

Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўзбекистонлик ҳамюртини уриб ўлдирган эркаклар судланди.

Тергов маълумотига кўра, 2021 йил 4 августь куни Красний проспектидаги 64-уйда 3 нафар ўзбекистонлик эркак спиртли ичимлик ичган. Шундан сўнг 52 ҳамда 39 ёшли айбланувчилар ва уларнинг 32 ёшли ҳамюрти ўртасида жанжал келиб чиққан. Айбланувчилар жабрланувчини камида 57 марта оёқ кийим билан урган. Оқибатда 32 ёшли эркак олган тан жароҳати оқибатида вафот этган.

Таъкидланишича, эркаклар ҳибсга олинган, улар ўз айбларига қисман иқрор бўлган.

Янгиликлар