Бухородаги «Талипоч қалъа дарвозаси»нинг бир қисми ўпирилиб тушди

Бухоро шаҳридаги «Талипоч қалъа дарвозаси» чап томонидаги қалъа деворининг бир қисми ўпирилиб тушди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 11 март куни кечки пайт ҳафта давомидаги мутасил ёғингарчилик оқибатида Бухоро шаҳридаги «Талипоч қалъа дарвозаси» чап томонидаги қалъа деворининг бир қисми қулаб тушган. 12 март куни Бухоро вилоят ҳокимяти, Маданий мерос бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Бухоро минтақавий реставрация маркази, Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси масъул ходимлари ва бошқарманинг махсус эскспертларидан иборат Жамоатчилик Илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ҳодиса жойини ўрганган.

Ўрганиш натижасида, ўтган йиллар давомида XVI асрга тегишли 2003 йилда қайта тикланган «Талипоч қалъа дарвозаси» атрофидаги деворнинг чап қаноти ортидаги маданий қатламларнинг чўккани, қоплама деворларида ёриқлар пайдо бўлгани ҳамда март ойида кузатилган доимий ёғингарчилик деворнинг чўкиши ва қулаб тушишига олиб келгани аниқланган.

«Таъкадлаш лозим, ‘Талипоч қалъа дарвозаси’ 2022 йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг манзилли рўйхатига киритилган.
Ҳозирда соҳа мутасаддилари ва мутахассислар томонидан мазкур объектнинг атрофини ўраб олиш, мазкур ҳуддудда яшовчи фуқаролар ва объектга ташриф буюрувчи сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилди. Шунингдек, Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси ва экспертлар томонидан объектнинг техник ҳолати ўрганилиб ва уни тезкорлик билан қайта тиклаш чораларини кўриш бўйича муҳокамалар олиб борилмоқда. », дейилади хабарда.

Келтирилишича, маданий мерос объектида 2003 йилда реставрация ишлари амалга оширилган бўлсада, унда шошма-шошарликка йўл қўйилгани, таъмирлаш ишлари малакали усталар томонидан олиб борилмагани ўз таъсирини кўрсатган. Эндиликда бу каби камчиликларни олдини олиш мақсадида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан маданий мерос объектларини реставрация ишларини пухта ўйланган режа асосида, малакали мутахассислар иштирокида амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар