Қашқадарёда аёл уйини фоҳишахонага айлантиргани аниқланди
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида аёл ўз уйида фуқароларнинг жинсий алоқа қилишига шароит яратиб бергани аниқланди.
Келтирилишича, шаҳарнинг 3-даҳасида яшовчи Ш.А. 8 апрель куни соат 17:00 да Қарши МФЙдаги уйида Нефтчи МФЙда яшовчи К.Х. ва Шаҳрисабз туманида яшовчи Ғ.Д.нинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган. У бунинг учун фуқаролардан 137 000 сўм олган. Ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.