Уфада нефтни қайта ишлаш заводи ёниб кетди
Уфа нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин кузатилмоқда. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Бугун тунда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг куч ва воситалари Уфа нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудида содир бўлган ёнғин ҳақида юқори даражадаги хабар бўйича жўнаб кетди, — дея «Интерфакс» агентлиги матбуот хизматидан иқтибос келтирмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ёнғин ёқиш печи ҳудудида содир бўлган.
Идоранинг таъкидлашича, яқин атрофдаги аҳоли учун хавф йўқ. Воқеа жойига ҳаво сифатини назорат қилиш учун лаборатория юборилган.