Непалдаги сув тошқинлари оқибатида 150 га яқин киши ҳалок бўлди

Непалда тўхтовсиз ёғингарчиликлар туфайли сув тошқинлари юзага келди. Бунинг оқибатида 148 нафар инсон қурбон бўлди, 59 киши эса бедарак йўқолди. Бу ҳақида ТАСС хабар берди.

Кучли ёмғир туфайли энг кўп Катманду водийси жабр кўрди. Сўнгги 2 кун ичида 73 киши ҳалок бўлган.

Сув тошқинлари оқибатида 60 киши тан жароҳати олди, 3.6 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди. Табиий офат туфайли 322 тадан кўп уй хўжаликлари вайрон бўлди. 16 та асосий кўприкнинг шикастланиши сабабли транспорт йўналишлари ҳарaкатланишдан тўхтаб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Напалда кучли ёмғир 27-cентябр куни бошланган эди. Якшанба куни эрталаб пойтахт Катмандуда 240 мм ёғингарчилик кузатилган, баъз ҳудуарда эса бу ўрсаткич 322 мм ташкил қилади.

Бу сўнгги 50 йилда Непалда кузатилган энг юқори ёғингарчиликдир, дейди ТАСС.

Синоптик кузатишларга кўра, кучли муссон ёмғирлари кейинги 24 соатда ҳам давом этади.

Аввалроқ, Ҳиндистонда маҳаллий фестивал давомида 43 киши чўкиб ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Жаҳон