Нигерияда даҳшатли ЙТҲ оқибатида 30 нафар одам ҳалок бўлди

Нигериянинг шимолида содир бўлган авария оқибатида камида 30 нафар одам ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий Daily Post нашри.

Маълумотларга кўра, Гуджунгу томон ҳаракатланаётган трейлер ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Фожиа натижасида камида 30 нафар инсон ҳалок бўлган, яна кўплаб одамлар турли даражадаги оғир тан жароҳатлари олган.

Кано штати губернатори Алҳажи Юсуф ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, у штат Соғлиқни сақлаш вазирлигига авария оқибатида жабрланган ва шифохоналарга ётқизилган барча фуқароларга зудлик билан бепул ҳамда зарур тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш бўйича топшириқ берди.

Жаҳон