Никарагуанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди

Никарагуанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси Татяна Даниела Гарция Силва хоним Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди. Бу ҳақида вазирнинг Теlegram канали хабар бермоқда.

Томонлар учрашув ўтказди, унда икки томонлама муносабатларда фойдаланилмаган имкониятларни ўрганиш механизмлари муҳокама қилинди.

«Ташқи ишлар вазирликлари алоқаларимизда, айниқса, иқтисодий жиҳатдан аниқ натижаларга эришишда локомотив вазифасини бажаришлари лозим. Элчи хонимга мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз”, — дейилади хабарда.

Сиёсат