Тошкентда пулли автотураргоҳ нархлари тасдиқланди

Пойтахт ҳокимининг қарори билан пулли «парковка»ларни ташкил этиш тартиби ҳамда тўлов нархлари тасдиқланди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 16 октябрда қабул қилган тегишли қарори билан пойтахт кўчаларида пулли автотураргоҳлар ташкил этилади. Ҳужжат билан пулли автотураргоҳлардан фойдаланиш нархлари белгиланди.

Таъкидланишича, 2025 йил 1 январгача «Tashkent Invest Company» АЖ ҳокимлик ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Пулли тўхтаб туриш жойлари» ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини фойдаланишга топширади, ташкил этиладиган транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойлари ускуналарини улашга тайёрлик кўради. Ишлаб чиқилган тартибга кўра, пулли паркинглар инвесторларни жалб қилган ҳолда ташкил этилади.

Тўлов техник операторга «пуллик тўхташ жойлари» ААТ доирасида жорий қилинган биллинг тизими ҳисоблагичи маълумотлари асосида нақдсиз усулда ёки нақд пулда (техник мосламасида кўзда тутилган) амалга оширилади.

Техник оператор маблағларнинг бир қисмини ижара шартномаси билан белгиланган миқдорда Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармасига ўтказади.

Қарорлар