Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Ташқи разветка хизмати раҳбари билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбари Орхон Султонов билан кўришди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув аввалида Озарбайжон идораси бошлиғи давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг самимий тилакларини етказди.

Ўзбекистон-Озарбайжон иттифоқчилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Турли даражаларда фаол мулоқотлар ва самарали алмашинувлар давом этаётгани, ўзаро савдо ва инвестициялар кўрсаткичлари барқарор ўсаётгани, томонлар кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва жадаллаштириш, маданий-гуманитар тадбирларни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар кўраётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Терроризм, экстремизм ва радикализм, кибержиноятчилик ҳамда хавфсизликка таҳдид солаётган бошқа замонавий хавфларга қарши курашиш бўйича махсус хизматларнинг яқин идоралараро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва самарали мувофиқлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, Афғонистоннинг иқтисодий ривожланишига кўмаклашишга қаратилган амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Сиёсат