Сурхондарёда Nexia 3 юқори босимли газ қувурига урилди

18 октябрь соат 01:30 да Сурхондарёда Nexia 3 автомобили юқори босимли газ қувурига урилиши натижасида авария содир бўлган. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Ҳодиса соат 01:30 да Девоб туманидаги «Оловуддин» маҳалласида содир бўлган.

Айтилишича, Денов туманидаги 3950 та аҳоли ва 20 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Авария ҳолати бартараф этилиши билан газ таъминоти қайта тикланган.

Ўзбекистон