Андижонда 8 тоннадан ошиқ суюлтирилган газ ноқонуний сотувга чиқарилаётгани аниқланди
Тижорат мақсадида 8,1 тонна суюлтирилган газнинг ноқонуний сотувга чиқарилиши ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда “Ўзэнергоинспекция”.
Унда айтилишича, “Ўзэнергоинспекция” Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят ИИБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида нефть маҳсулотларини етказиб бериш ва уларни сотувга чиқарилиши бўйича ноқонуний ҳолат аниқланди.
“Ҳудудгаз Андижон” ГТФга қарашли газ тўлдириш шохобчасидан тижорат мақсадида 8,1 тонна суюлтирилган газ юк машинасига юклатилиб, Шаҳрихон тумани, “Қўрғонча” МФЙдан ўтган Андижон—Тошкент катта автомобиль йўлида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.