Андижонда корхона 4 млрд сўмдан ортиқ электр энергияcини талон тарож қилди
Андижон шаҳрида 4,6 млрд сўмлик электр энегиясидан ноқонуний фойдаланган корҳона фош этилди. Бу ҳақда Ўзэнергоинспекция матбуот ҳизмати ҳабар қилди.
Қайд этилишича, ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Андижон шаҳрида фаолият юритаётган «Г. Т.» МЧЖ томонидан электр энегиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Унга кўра ушбу МЧЖга қарашли 2 та текстил маҳсулотларга аксессуарлар ишлаб чиқариш ва матоларга гул босиш цехи электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлиги маълум бўлди.
Қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 4 миллиард 651 миллион сўмлик зарар етказилган, — дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.