Тошкентда йил давомида салкам 240 кг наркотик ва психотроп моддалар мусодара қилинди

2024 йилда Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир этувчи моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 3447 та жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда пойтахт ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Аниқлик киритилишича, 2413 та жиноят (70%) интернетдан фойдаланган ҳолда содир этилган.

Тадбирлар натижасида 238 килограмм 815 грамм гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар мусодара қилинди, дейилади хабарда.

Тадбир доирасида тиғли қуроллар ва бошқа тақиқланган буюмларни олиб юриш, гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш (маҳсулотлар), «гиёҳванд граффити»ни қўллаш каби фактларни аниқлашга қаратилган тунги рейдлар ўтказилган.

Ўзбекистон