Қорақалпоғистонда заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолати аниқланди

Қозоғистондан Ўзбекистонга 79,5 грамм олтин заргарлик буюмларини ҳужжатларсиз олиб киришга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, Бейнеу–Нукус йўналишида ҳаракатланган йўловчи поездининг 9-вагонида Қозоғистондан кириб келган фуқаронинг қўл сумкасида божхона назорати вақтида олтиндан ясалган 6 турдаги 17 дона заргарлик буюмлари аниқланди. Уларнинг жами оғирлиги 79,50 грни ташкил этади.

Мазкур буюмлар фуқаро томонидан божхона декларациясида кўрсатилмаган, оғзаки сўров вақтида айтилмаган ва яширин тарзда олиб киришга уринган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар