Ноқонуний тўсиқ ўрнатиш ва кўчани тўсиш учун жарималар жорий этилди

Ўзбекистонда қонунга хилоф равишда тўсиқлар ўрнатганлик ва кўчаларни тўсиб қўйганлик учун жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда  Адлия вазирлиги хабар беради.

Қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилганлиги, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситалари ҳаракатланганлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Киритилган қўшимчага кўра, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши:

— БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга;

Xудди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этиш:

— БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қарорлар