Аҳоли томонидан йўлга ноқонуний тўсиқларни ўрнатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Бугун, 17 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан тротуарлар, пиёда ва велосипед йўлкалари ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонларда автотранспорт воситаларини юргизишнинг (бундан махсус автотранспорт воситалари мустасно) олдини олишга қаратилган нормалар белгиланмоқда.

Аҳоли томонидан йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқларни ва бошқа қурилмаларни ўрнатиш ҳолатларига чек қўйиш учун жавобгарлик чоралари назарда тутилмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддасининг номи ва биринчи қисми диспозициясига ўзгартириш киритилиб, йўлларда ноқонуний тўсиқлар ўрнатганлик, тўсиб қўйганлик, йўл ҳаракати иштирокчиларига тўсқинлик қилувчи бошқа қурилмаларни ўрнатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Қарорлар