Дала ёнғинлари оқибатида зарар кўрган ер майдонлари ҳажми маълум қилинди
Республика бўйича 10 та вилоятда жами 639 та ҳолатда 5 минг 350 гектар майдон ноқонуний равишда ёқиб юборилган. Бу ҳақда «Ўзбеккосмос» агентлиги маълум қилди.
Қайд қилинишича, бошоқли дон экинларидан бўшаган далаларда сомон ва бошқа органик қолдиқларни ноқонуний ёқиш ҳолатлари кенг тарқалган. Космик кузатувлар асосида аниқланган ёнғинлар ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланган:
• Андижон вилояти – 248 ҳолат, 2345,7 гектар;
• Сурхондарё вилояти – 253 ҳолат, 1823 гектар;
• Тошкент вилояти – 27 ҳолат, 413,5 гектар;
• Сирдарё вилояти – 32 ҳолат, 341,9 гектар;
• Бухоро вилояти – 16 ҳолат, 96,3 гектар;
• Хоразм вилояти – 31 ҳолат, 99,5 гектар;
• Жиззах вилояти – 7 ҳолат, 74,9 гектар;
• Фарғона вилояти – 13 ҳолат, 66,2 гектар;
• Наманган вилояти – 3 ҳолат, 36,7 гектар;
• Қорақалпоғистон Республикаси – 9 ҳолат, 52 гектар.
Агентлик бу ҳолатлар бўйича маълумотларни Бош прокуратура, Экология вазирлиги ва бошқа тегишли идораларга тақдим этганини билдирди.