Норвегияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади
Норвегия ҳукумати ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари учун қатъий ёш чекловини жорий этишни режалаштирмоқда. Энди улардан 15 ёшдан кичик болалар фойдалана олмайди, деб хабар берди Тhe Guardian.
Унинг айтишича, сиёсатчилар болаларни ижтимоий тармоқлардаги зарарли контентдан ва «алгоритмлар ҳукмронлиги»дан ҳимоя қилиш учун бунга аралашишлари зарур.
Скандинавия давлатида аллақачон минимал ёш чегараси мавжуд — 13 ёш. Шунга қарамай, ўтказилган тадқиқотга кўра, тўққиз ёшли болаларнинг ярмидан кўпи, 10 ёшлиларнинг 58% ва 11 ёшлиларнинг 72% ижтимоий тармоқлардан фойдаланмоқда.