Филиппинда ўлдирилган чивинлар учун пул тўлаш бошланди
Филиппиннинг Манила шаҳридаги Аддишн-Хиллс қишлоғи аҳолисига бешта ўлдирилган чивин учун 1 песо берилмоқда, деб хабар қилмоқда The Guardian газетаси.
Шу йўл билан маҳаллий ҳокимият ҳашаротлар орқали тарқаладиган денге иситмасининг тарқалишига қарши курашга ҳисса қўшишга қарор қилди.
Таъкидлаш жоизки, Филиппинда денге иситмаси билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Январь ойида 28 мингта янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу 2024 йилнинг январь ойига нисбатан 40 фоиз кўпдир.
Мамлакат ҳукумати қишлоқ вакилларининг ташаббусини маъқулламади. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фикрича, дастур кўзланган натижага тескари таъсир кўрсатиши мумкин. Одамлар даромад топиш мақсадида чивинларни кўпайтира бошлаши эҳтимоли бор.