Тошкентдаги кўчалардан бири таъмирлаш сабабли ёпилди
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилишича, Тошкентнинг Олмазор туманидаги кўчалардан бирида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди.
Маъмурият маълум қилишича, мутахассислар Қорасарой кўчасининг бир қисмида таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.
Шу муносабат билан соат 15:00 дан 19:00 гача қуйидаги йўналишда ҳаракат чекланди:
• Абдулла Қодирий кўчасидан Нурафшон кўчасигача бўлган қисмда.