Олмазор туманига янги ҳоким тайинланди

Қудратилла Асатуллаевич Туляганов Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди, деб хабар қилди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маълумот учун, Туляганов Тошкент молия институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тугатган.

2023-йилдан буён тайинловга қадар «Асакабанк» АЖ бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Ўзбекистон