Қамчиқ довонидаги йўл ҳаракат учун қайта очилди
Бугун 13-феврал соат 11:00 дан Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилади, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, довонда қор кўчкиси хавфини бартараф этиш бўйича зарур профилактик тадбирлардан сўнг, йўл транспорт ҳаракати қайта тикланади.
Аммо синоптиклар маълумотига кўра, кеч соат 19:00 атрофида «Қамчиқ» довони ёпилиши мумкин. Мутахассислар қор кўчкиси хавфи яна пайдо бўлиши мумкинлигини билдиришмоқда.





