Самарқандда экспортни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағлар ўзлаштирилгани аниқланди
Самарқанд вилоятида экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ажратилган бюджет маблағлари мансабдорлар томонидан ўзлаштирилгани аниқланди. Бу Коррупцияга Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.
Агентлик томонидан ўтказилган текширувда аниқланишича, «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан 5 та тадбиркорлик субъектига – жумладан, «А.Ф» хусусий корхонаси, «Қ.Ж», «О.Г», «А.Ш» фермер хўжаликлари ва «С.М.М» МЧЖга консалтинг хизмати учун 709 млн сўм миқдорида субсидия ажратилган.
Бироқ «W.М», «Д.Қ.С» МЧЖлар ҳамда «О.М.С» ХК томонидан аслида кўрсатилмаган консалтинг хизматлари учун сохта ҳужжатлар тайёрланиб, «Савдони ривожлантириш компанияси»га тақдим этилган. Натижада 600 млн сўм маблағ ноқонуний равишда ўзлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан компания мансабдор шахслари ва консалтинг хизмати кўрсатувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланди.