Малида ноқонуний олтин кони қулаши оқибатида 50 га яқин одам ҳалок бўлди

Мали ғарбида ноқонуний фаолият юритаётган олтин конининг қулаши оқибатида камида 48 киши ҳалок бўлгани ҳақида «РБК» хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, фалокат илгари Хитой компаниясига тегишли бўлган ташландиқ конда юз берган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг айтишича, қурбонларнинг бир қисми сувга чўкиб кетган.

Таъкидлаш жоизки, Мали Африкада олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Ҳукумат қимматбаҳо металларни тартибга солинмаган тарзда қазиб олишни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда, чунки қазиш жойларида мунтазам равишда бахтсиз ҳодисалар содир бўлмоқда.

2024 йил январь ойида Мали жануби-ғарбидаги олтин конида туннель қулаши оқибатида 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.

Жаҳон