Тошкентда банк ходими мижознинг $500 минг омонатини ўзлаштиргани аниқланди
Гумонланувчи қалбаки ҳужжатлар ёрдамида фуқаро томонидан банк омонатига қўйилган маблағларни ўзлаштирган

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида депозит маблағларини ўзлаштирган банк ходимлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкининг масъул шахслари фуқаро И.М.нинг банк омонатига қўйган 500 000 АҚШ долларини сохта ҳужжатлар асосида қўлга киритиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.





