Швециядан миграция қонунчилигини бузган 20 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

Швециядан миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинган 20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали Тошкент халқаро аэропортига етиб келди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Юртдошларнинг ватанга қайтиши Ўзбекистон ва Швеция ваколатли органларининг мувофиқлаштирилган ҳамкорлиги асосида амалга оширилди.

Икки томонлама ҳамкорлик доирасида барча ташкилий ва ҳуқуқий тартиб-таомиллар, жумладан, фуқароларни идентификация қилиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва хавфсиз ташишни таъминлаш масалалари тезкорлик билан келишиб олинди, — дейилади хабарда.

Ўзбекистон миграция масалалари, жумладан, миграция қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича хорижий ҳамкорлар билан муносабатларни доимий равишда давом эттираётгани билдирилди.

Ўзбекистон