Россияда миграция қонунчилигини бузган аёл боласи билан Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда мушкул вазиятга тушиб қолган она ва бола Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар беради Дунё агентлиги.

Қайд этилишича, ёш она Россиянинг миграция қонунчилигини бузгани учун Новосибирск ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган ва Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Қизча бу вақт давомида Новосибирскдаги оила ва болаларга ёрдам кўрсатиш марказида, бош консул назорати остида бўлган.

Бош консулхона дипломатларининг тезкор ҳаракатлари натижасида қизалоқ учун барча зарур ҳужжатлар олинди. У 2026-йил 17-феврал куни консулхона ходимлари томонидан Новосибирск халқаро аэропортига олиб келинди ва у ерда онаси билан учрашишга муваффақ бўлди, — дейилади хабарда.

Шундан сўнг, она ва бола Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Новосибирск–Фарғона рейси билан ватанга қайтарилган.

Ўзбекистон