Айрим ташкилотлар учун онлайн тўлов тизимларига уланиш мажбурий бўлади

2025 йил 1 июлдан бошлаб, Ўзбекистонда аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари, газ ва нефть маҳсулотларини сотувчи ҳамда мулкни ижарага берувчи компаниялар онлайн тўлов тизимларига уланиб, тўловларни электрон шаклда қабул қилиш имкониятини яратиши шарт бўлади. 

Бу қарор 2024 йил март ойида Президент томонидан тасдиқланган режалар доирасида 26 феврал куни ҳукумат томонидан қабул қилинган. Мақсад – тўлов тизимларидан фойдаланишни кенгайтириш.

Агар ташкилотлар онлайн тўловларни қабул қилишдан бош тортса, улар жавобгарликка тортилади. Бу ҳолат терминал орқали нақд пул билан тўлов қилишни рад этишга тенглаштирилади.

Шунингдек, 1 июлгача Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва Марказий банк 2030 йилгача электрон тўловлар улушини ошириш бўйича режани ишлаб чиқиши режалаштирилган.

Қарорлар