Ҳудудларда фуқароларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Тошкент ва Наманганда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Департаменти хабар берди.

Қайд қилинишича, Тошкент шаҳрида фуқаро Д.Х. фуқаро З.А. ни Ўзбекистон давлат Хореография академиясига давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, бунинг эвазига $2 минг олаётганида қўлга олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Наманган вилояти Норин тумани бўлими томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда эса фуқаро А.В. бошқа бир фуқарони Тошкентдаги хусусий университетлардан бирига 3-курсдан ўқишга киритишни ваъда қилиб, $2 минг АҚШ олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон