5 йил ичида Орол денгизига сув қуйиш режаси тўлиқ бажарилди

Қозоғистонда сўнгги 5 йилда илк бор Орол денгизига сув жўнатиш режаси деярли 100%га бажарилди. Жами 977 млн куб метр сув жўнатилган. Бу ҳақида «Kazinform» халқаро ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Охирги йилларда денгизга 350-400 млн куб метр сув қуйилган бўлса, жорий йил бошидан буён бу ҳажм 2 млрд куб метрдан ошди, йил охирига қадар яна 500 млн куб метр сув жўнатиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Ақшатау-Сорғақ ва Қамистибас кўллар тизимига 45 млн куб метрдан ортиқ сув юборилди. Бу балиқчилик ва туризмни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатяпти. Масалан, кейинги йилларда Орол денгизининг минераллашуви пасайиб, балиқларнинг кўпайишига ижобий таъсир кўрсатяпти. Денгиз тортилганидан бери маҳаллий балиқчилар йилига атиги 400 тонна балиқ овлаган бўлса, ҳозир эса 7,5-8 минг тоннагача балиқ овлайди.

«Бугунги кунда Шимолий Орол денгизининг сув ҳажми 22 млрд куб метрга етди. Ўсимлик мавсумида денгизга секундига 7-10 куб метр сув юборилган бўлса, жорий йилда денгизга секундига 60-70 куб метр сув юборилди», — дейди Орол-Сирдарё ҳавза инспекцияси бошлиғи ўринбосари Зейнулла Қазтоғанов.

Қарорлар