Ўзбекистонда дорилар нархи асоссиз оширилган 148 мингдан зиёд ҳолат аниқланди

Бир нечта дорихона томонидан 1,9 миллиард сўмлик асоссиз даромад олинган

2026 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистондаги 230 дан ортиқ дорихонада дори-дармон нархларини ошириб сотиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар бермоқда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати.

Маълумки, дори воситаларига белгиланган чекланган савдо устамаларини ошириш ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарликлар Солиқ органлари тизимида аниқланиб, Қўмитанинг Fair Tech ягона ахборот тизимига хабар юбориш тизими йўлга қўйилган.

2026 йилнинг II чораги давомида Қўмитанинг Fair Tech ягона ахборот тизимига келиб тушган хабарлар юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда. Жумладан,

• 237 та дорихонада (33 та улгуржи ва 204 та чакана) 148 810 та ҳолатда 1,9 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳамда истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилган.

Натижада, қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйган дорихоналарга нисбатан чора кўриш давом эттирилиб, ҳамда уларнинг рўйхати очиқ тарзда эълон қилиб борилиши маълум қилинди.

Ўзбекистон