Тошкент шаҳрида ой давомида 100 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланган

Тошкент шаҳрида 2025 йил 15 январдан 15 февралга қадар ўтказилган махсус профилактик тадбирлар доирасида 100 мингдан ортиқ қоидабузарлик қайд этилди. Бу ҳақида пойтахт ИИБ хабар берди.

Қайд қилинишича, улар 102 404 тани ташкил қилмоқда. 

Ушбу қоидабузарликлар ичида қўпол қоидабузарликлар 9 807 та, маст ҳолда автомашина бошқариш 366 та, светофор ишораларига амал қилмаслик 83 та ни кўрсатмоқда.

Бугунги кунда, пойтахт ҳудудида криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида, тезкор-қидирув ва профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

Тошкент