Ўзбекгидроэнерго акциядорлик жамиятига янги раис тайинланди

Ислом Абдуғаниевич Абдурахмонов «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди. Тегишли қарор акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қабул қилинди.

Абдурахмонов билан уч йил муддатга меҳнат шартномаси тузилди. Ушбу тайинловга қадар у To‘palang HPD Holding компаниясига раҳбарлик қилган.

Маълумот учун, Ислом Абдурахмонов 2017 йил май ойидан 2025 йил декабрь ойига қадар «Ўзбекгидроэнерго»га раҳбарлик қилган Абдуғани Сангиновнинг ўғли ҳисобланади. Ўз ўрнида Сангинов 2025 йилнинг декабрь ойида «Ўзбекнефтегаз» компанияси бошқаруви раиси этиб тайинланган.

Ўзбекистон