Ўзбекистон Гвинея-Бисау билан дипломатик алоқалар ўрнатди

Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Гвинея-Бисаунинг БМТдаги миссияси раҳбари Самба Сане дипломатик алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюникени имзолади, деб хабар бермоқда Дунё агентлиги.

Қайд этилишича, томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдирди.

Шунингдек, икки томонлама алоқаларнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Ўзбекистон