Наманганда 1,5 млрд сўмлик электр энергиясини талон-тарож қилган корхона аниқланди
Наманган вилоятидаги корхона электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши сабабли катта миқдорда моддий зарар етказди, деб хабар бермоқда Ўзэнергоинспекция матбуот хизмати.

Бош прокуратура штаби томонидан Тўрақўрғон туманида ўтказилган назорат тадбирида «О. О.» оилавий корхонасига қарашли бетон-ғишт ишлаб чиқариш цехида шартномасиз, ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлган.
Мазкур қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасига 1 млрд 558 млн сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.





